Yangiliklar

ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни халқ депутатлари туман Кенгашига 20-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат Абдуллаев Хайрулло Давронович томонидан тумандаги "Қоражон" маҳалласида ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларида куз қиш мавсумини ўтказиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда ҳудудни ободонлаштириш борасида кўрилаётган чоралар устидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш доирасида ушбу объектларда қишги иситиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, кўмир заҳирасининг мавжудлиги ва уни сақлаш талабларига риоя қилинаётганлиги ва ҳудудни ободонлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 5