Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Дилфузахон Ахмедова 14-умумтаълим мактабида таълим сифатини яхшилашда ота-оналар ва ўқитувчилар олдида турган мухим вазифалар хақида умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ота-оналари ва устозлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Д.Ахмедова ўқувчиларни билимини ошириш, давоматларини яхшилаш борасида ота-оналар ҳамда ўқитувчилар олдида турган вазифалар хақида кенг тушунчалар берди.