2023-йил 14-июнь куни Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда туманда 2023-йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромад келтирадиган меҳнат билан банд қилиш бўйича 2023-йил январ-май ойлари давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмклашиш бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.