Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг "Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича" доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартиби бўйича 2 та масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда уларни "Устоз-шогирд" анъанасига мувофиқ депутатларга бириктириш, шунингдек, Ёшлар парламенти аъзолари рўйхатини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.