Yangiliklar

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари томонидан туманда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида оилаларнинг шароитлари ўрганилди

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари томонидан туманда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида оилаларнинг шароитлари ўрганилди.

2025-йил 15-январ куни Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Шарипов Баҳодир Мавлонович томонидан тумандаги "Кизилкум" кўчаси 3-уй, 4-хонадонда яшовчи Эргашева Муниса Хожикурбоновнанинг оилавий шароити ўрганилди. Фукаро Муниса Эргашеванинг оилавий шароити бўйича ёрдам кўрсатиш туман ИИБ бошлиги Раджабов Анвар Рузиевичга, ўрганиш бўйича эса туман Кенгаши депутати, ШКБ директори ўринбосари Шарипов Баходир Мавлоновичга бириктирилган. Ўрганиш мобайнида, фуқаро Эргашева М.Х.га Халк депутатлари Учкудук туман Кенгаши томонидан тасдикланган "Туманда 2024-йил "Камбагалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида моддий  ёрдам кўрсатилган оилаларга моддий ёрдамларнинг ҳакконийлигини ўрганиш бўйича халк депутатлари Учкудук туман Кенгаши депутатларини бириктирилиши бўйича РЕЖА-ЖАДВАЛ"га кўра, туман ИИБ бошлиги Раджабов А.Р. томонидан куйидадек ёрдам кўрсатилган:

- ўз-ўзининг бандлигини таъминлаш учун субсидия асосида тикув машинаси берилган;

- даволаниш муолажаси учун ёрдам кўрсатилган;

- 2-гурух ногиронлиги бор фарзандининг IT йўналиши бўйича хусусий ўкув марказида пуллик асосда ўқиши учун шароит яратилган.

Slide 1 of 5