Yangiliklar

Deputat xalq orasida

Халқ депутатлар Учқудуқ тумани Кенгаши депутати К.Нарчев томонидан Шалхар ОФЙда яшовчи кам таьминланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Бунёдкор кўчаси 15 уйда яшовчи Салхамова Балнур Мусаевнанинг хонодони том қисми шифер қилиб берилди. Узи туман тиббиёт муассасасига доимий ишга жойилаштирилди. Кўркам кўчаси 31 уйда яшовчи Жалмаханбетова Маликага маҳалла томонидан бепул кўмир берилди ва болалар нафакаси тайинлаб берилди ҳамда электр энергия пули тўлаб берилди. Бирлик кўчаси 45 уйда яшовчи Жуманиязова Сайёрага маҳалла томонидан бепул кўмир берилди ва электр энергия тўлови қоплаб берилди. Турмуш ўртоғи фермер хўжалигига доимий ишга жойилаштирилди.

Slide 1 of 3