Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутатлик сўрови асосида муаммо жойида ўрганилди.

Депутатлик сўрови асосида муаммо жойида ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Тўрабоевa Шахноза Абдувалиевна томонидан киритилган депутатлик сўрови асосида Наманган шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Б. Рўзибаев, депутат ва маҳалла раиси иштирокида Зарбдор МФЙ Пахтакор кўчасида жойида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида заканлар қаровсиз ҳолатда экани, чиқинди ва ифлос сувлар тўпланиб қолгани ҳамда ўзбошимчалик билан қўйилган тўсиқлар сабабли сув ўтиши қийинлашгани аниқланди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга аниқ вазифалар белгиланиб, ижро назоратга олинди.

Slide 1 of 6