Yangiliklar

МАҲАЛЛАДАГИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДАГИ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалла ижтимоий ходимининг фаолияти, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда алоҳида эътибор талаб этувчи фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш, уларга манзилли кўмак кўрсатиш, мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда муаммоли масалаларни тизимли равишда ҳал этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.