Туман Кенгаши депутати ҳудудларда 🏘
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Одилбоев туман Кенгаши бош мутахассиси Ҳ.Сафаровалар томонидан Ровон сайлов округидаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди. 🔍
🗣 Ўрганишлар давомида аҳоли томонидан симёғочларни алмаштириш масаласи кутарилди, фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
🏗 Шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, инфратузилма объектлари ҳолати ҳамда аҳолини қийнаётган долзарб масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
📋 Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар ва мутахассисларга таклиф ҳамда тавсиялар берилди, айрим масалалар депутатлик назоратига олинди.
🤝 Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.