Халқ депутатлари Олтинкўл тумани кенгаши. 6-"Айишахоним" сайлов округдан сайланган депутат О. Азизов бугун махаллада бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига уйма-уй ташриф буюрди.
Учрашувлар давомида у фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларга яратилаётган имкониятлар, ажратилаётган ёрдам маблағлари ҳамда кўрсатилаётган ижтимоий кўмак ҳолатини ўрганди ва назорат қилди.
Шунингдек, ҳудуддаги ижтимоий ходимлар ўз вазифаларини жонкуярлик билан бажараётгани, кўрсатилаётган ёрдамлар ўз вақтида эгаларига етиб бораётганига бевосита гувоҳ бўлинди.