Ромитан туманида 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни байрами арафасида уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашлари ҳамда мехнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиш анъанага айланган. Туман Кенгаши депутати Чўлиева Феруза ўз сайлов округидаги Самосий МФЙ Комкўч қишлоғида яшовчи фрот орти меҳнат фахрийси
90 ёшли Ўроқов Солибобо, 87 ёшли Саидова Тўти аяа хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олди. Фахрийларимиз юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги фарзандларимизнинг бахтли ҳаётидан қувониб дуолар қилишди.