Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мисол учун Мухлиса Тожибоева хонадонида спорт жиҳозлари тўқиш йўлга қўйилган эди. Навбатда тикувчилик йўналишида ҳам иш бошланди. Дастлабки буюртмалар олинди. Натижада тўқув ва тикувчилик йўналишида маҳалладаги 25 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланаяпти. Халқ депутатлари Балиқчи туман кенгаши депутатлари маҳалла хотин-қизлари билан учрашиб,уларга тадбиркорлик йўналишидаги имтиёзлар ва шароитларни тушунтиришмоқда.