2024 йил 1 май куни халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзолари ўзи сайланган ҳудуд "Чўлқувар" МФЙда бўлиб, ўз сайловчилари олдида 2024 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.
🔰Ҳисобот даврида депутат жорий йилнинг биринчи чорагида сайловчилардан 19 та мурожаатлар келиб тушган ва улар юзасидан 4 та депутат сўровлари юборилган, қолганлари тегишли ташкилотлар томонидан депутат назорати остида ҳал қилинганини қайд қилинди.
🔰Шунингдек сайловчилар билан бўлган учрашувда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатларига маҳалладаги “Серқуёш” кўчасидаги томрқаларга оқар сув, вертикал қудуқлар ишга тушириш, янги мактаб қурилиши, “Чўли гулустон” кўчасида чиқиндиларни олиб чиқиш каби 4 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.