Мазкур йиғилишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспекторларининг ҳам ҳисоботлари ҳам эшитилди.
🔰Йиғилишда “Инсон” ижтимоий ҳизматлар маркази директори А.Атақулов сўзга чиқиб ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга ошириладиган ишлар бўйича батафсил тушунчалар берилди ҳамда жорий йилнинг 1-майидан эътиборан газ ва электр энергияси тўловлар оширилгани бўйича атрофлича маълумот берди.
🔰Туман касб-ҳунар мактаби директори, туман Кенгаши депутати Р.Тўрабоева касб-ҳунар мактабига 9-синф битирувчи ёшларини қабул қилиш ва касб-хунар мактабида яратилган шароитлар тўғрисида ахбороти ҳам тингланди.