Жорий йилнинг 24 май куни ЎзХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Н.Холматов, Арнасой туман кенгаши депутати З.Ибрагимовлар томонидан Арнасой туман Тиббиёт бирлашмасида соғликни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини ва оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиника ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг амалга оширган фаолияти ҳолати, олис ва чекка худудлардаги ОШПларда кадрлар сиёсатини амалга ошириш ва малакали мутахассислар билан бутлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар, аҳолининг профилактик тиббий кўриклари скрининг дастурлар ва патронаж хизматини амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан манзилли ўрганиш олиб борилди.