Депутатлар ҳудудларда
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н. Ахмедов 9-Офтобру сайлов округида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва жойлардаги ҳолатни таҳлил қилиш мақсадида ўрганиш ишларини ташкил этди.
Ўрганишлар давомида ҳудуддаги ижтимоий инфратузилма, коммунал хизматлар ҳолати ҳамда аҳолини қийнаётган долзарб масалалар атрофлича ўрганилди. Фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда уларнинг ижроси депутат назоратига олинди.