Yangiliklar

Янгиқўрғон туманида депутат Аралов Латифжон сайловчилар билан учрашув ўтказди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Аралов Латифжон ўз сайлов округида навбатдаги учрашувни ўтказди. Тадбирда депутат 2025 йил давомида амалга оширган ишлар, сайловчилар мурожаатлари билан ишлаш, инфратузилма ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилган кўмак ишлари юзасидан атрофлича ҳисобот берди.

Учрашувнинг давоми сифатида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтиришга қаратилган мавзулар муҳокама этилди. Хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш, даромадли полиз ва боғдорчилик экинларини етиштириш, шу жумладан «тўқсонбости» экинларини экиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Сайловчилар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ўрнида ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъул идораларга ижрога қаратилган топшириқлар берилди.

Slide 1 of 6