✅ «Атроф-муҳитни асраш ва “Яшил иқтисодиёт” йилида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари, давлат идоралари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларида энергия тежамкорлигини янада ошириш» мақсадида амалга оширилаётган ишлар доирасида Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати З.Шомуродова ташаббуси билан “Навгади” МФЙнинг Бунёдкор кўчасида қуёш панелли тунги ёриткичлар ўрнатилди.