Yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари томонидан Янгиқўрғон туман тиббиёт бўлими фаолиятини ўрганилди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш мақсадида тиббиёт бўлими фаолияти таҳлил қилинди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари томонидан Янгиқўрғон туман тиббиёт бўлими фаолиятини ўрганилди. 

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш мақсадида тиббиёт бўлими фаолияти таҳлил қилинди. Ўрганиш жараёнида беморларни қабул қилиш шарт-шароитлари, шифокор ва ҳамширалар фаолияти, тиббий ускуналар ҳолати ҳамда дори воситалари билан таъминланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Депутатлар томонидан тиббиёт ходимларини ахолига сифатли хизмат кўрсатиш,  кириш қисмига бепул ва пуллик тиббий хизматлар рўйхати акс этган ахборот стендини жойлаштириши, шунингдек, беморларга хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш ва электрон ҳужжат айланишини самарали юритилиш холатлари кўриб чикилди. Беморларни фикр мулохазалари олинди.

Slide 1 of 12