Сенатор халқ билан мулоқотда: Одилжон Маматкаримов Уйчи туманида фуқаролар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Одилжон Маматкаримов Уйчи туманидаги “Шифокор” маҳалласида уйма-уй юриб, юртдошларимизнинг ҳаёти, муаммолари ва қизиқтирган масалалари билан яқиндан танишди.
Учрашув давомида “Шифокор” маҳалласи раиси билан маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли эҳтиёжлари ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Маҳалла раиси сенатор билан биргаликда жойлардаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва ечимларни муҳокама қилди.
Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар ва имконияти чекланган фуқаролар хонадонларига ташриф буюрилди. Сенатор уларнинг ҳолидан хабар олиб, янги йил байрами билан чин дилдан табриклади.
Мазкур учрашув давомида фуқаролар томонидан билдирилган масалалар ва муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал қилиш учун тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.