ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Туман сайлов комиссияси раиси Каримжон Болтабоевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов вилоят ҳокимининг Шуҳрат Мирсодиқович Мусаевни Уйчи тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.
Сессия давомида Шуҳрат Мусаев Уйчи туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.