Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Айни кунларда ҳудудий Кенгаш депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, ўз фаолиятлари бўйича ҳисобот бермоқда.
янв.21
ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ Х.РАЖАБОВА ЎЗ САЙЛОВЧИЛАРИ ОЛДИДА АҲБОРОТ БЕРДИ
янв.21
10-aprel kuni Amudaryo tumani hokimligida O‘zLiDeP deputatlik guruhining yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
“Deputat uchrashuvi”
янв.21
“Deputat xotin-qizlar bandligini ta’minlamoqda”
янв.21
“Deputat saylovchilari bilan uchrashdi”
янв.21
“Deputatlar saylovchilari bilan uchrashdi”
янв.21
Sessiya
янв.21
Deputat saylovchilar oldida axborot berdi
янв.21
Ижтимоий ҳимоя борасидаги ишлар ОАВ нигоҳида
Депутатнинг ўз сайловчилари олдидаги ахбороти

Депутат сайловчиларга ахборот берди.

 Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Лола Кенжаева 17-сонли умумтаълим мактабида ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашувда мутасадди ташкилот вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Халқ вакили ўз сайловчиларига 1-чорак давомида олиб борилган ишлари бўйича ҳисобот бериб ўтди. Айниқса депутатлик фаолияти давомида сайловчилар муаммо ва таклифларини тинглаш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали уларни ўрганиб чиқиш ва бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтилди. Учрашув давомида сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди. Жумладан, сайловчилар томонидан ногиронлиги бор фуқаролар, ички йўллар таъмири ва пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш бўйича мурожаатлар қилинди. Кўтарилган айрим масалалар бўйича шу ернинг ўзида керакли тавсия ва маълумотлар берилган бўлса, айримларини депутатлик ваколати доирасида ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

Slide 1 of 1