Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу сана нафақат ўқув йили якунланишини, балки битирувчилар учун бутунлай янги ҳаёт босқичи бошланишини англатади.
Битирувчилар учун сўнгги қўнғироқ садолари — бу болалик билан, қадрдон мактаб ва меҳрибон ўқитувлар, жондан азиз дўстлар ва синфдошлар билан хайрлашув онларидир.
22-сонли мактабда ўтказилган тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, фаол ўқувчиларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома"лар топширди.
Батафсил:
https://amunews.uz/news/10505