МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Мухаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган 8-сонли мактабда бўлди.
Ташриф давомида мактабнинг моддий-техник базаси, таълим жараёни ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Хусусан, мактаб кутубхонаси фаолияти кўздан кечирилиб, ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш, китоб фондини бойитиш ва кутубхонадан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мактабдаги спорт зали ҳолати ҳам ўрганилиб, унинг ёшлар учун мунтазам ва самарали фойдаланилиши, спорт анжомларини янгилаш ҳамда ўқувчиларни спортга кенг жалб этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганишлар якунида таълим муассасасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.