Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Мактабгача таълим муассасасидаги шарт-шароитлар ўрганилди

Ташриф давомида муассасанинг гуруҳ хоналари, болалар дам олиш ва машғулот ўтказиш учун мўлжалланган хоналар, ўқув-тарбия жараёни ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, тарбияланувчилар учун тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, сифати ва уларнинг белгиланган меъёрлар асосида тайёрланиши масалалари ҳам ўрганилди.

Депутат муассаса ходимлари билан мулоқот қилиб, мактабгача таълим тизимида болалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш, уларнинг соғлом овқатланиши ҳамда сифатли таълим-тарбия олиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шу билан бирга, муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш, болалар учун яратилаётган шароитларни яхшилаш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Бундай ўрганишлар мактабгача таълим муассасаларида болалар тарбияси, соғлом овқатланиши ва хавфсиз муҳит яратилишини таъминлаш, шунингдек соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 3