Yangiliklar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

Чиқиндилар ўз вақтида олиб кетиляптими? Депутатлар ҳудудлардаги тозалик ҳолати ва чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилиш жараёнини аҳоли билан суҳбатлашган ҳолда ўрганмоқда

5-Гузар сайлов округидан сайланган депутат Иқболиддин Бозорбоев, депутат Х.Сотиболдиев ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси А.Отажонов иштирокида навбатдаги ўрганиш тадбири ўтказилди.

Ишчи гуруҳ томонидан «Гузар» МФЙ ҳудудида «Анд Обод» МЧЖ томонидан чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилиш жараёни аҳоли билан суҳбатлашган ҳолда ўрганилди.

Мулоқотлар давомида фуқароларнинг хизмат кўрсатиш сифати бўйича фикр ва эътирозлари тингланиб, мавжуд узилишларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.

Slide 1 of 8