Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиш бугунги куннинг асосий вазифаси.
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ҳикматилло Латипов "Қораянтоқ" маҳалласи фаоллари билан учрашиб, маҳаллани ишсизликдан холи худудга айлантириш бўйича имкониятлари билан таништирди.
Айтиш жойизки, бугунги кунда аҳолини касб-хунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва томорқалардан унумли фойдаланиш масалалари энг муҳим ва даромад олиб келиши юқори ихтисосликлар қаторига кириши, ушбу мақсадлар учун талабгорларни тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит билан таъминлаш ва етарли шарт-шароитлар яратиш бўйича
таклифлар берилди.