Жалақудуқ туманидаги ифторлик эхсонлари.
Муқаддас Рамазон ойи кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бу ойда юртдошларимиз муҳтожларга меҳр-саховат билан ёрдам кўрсатиб,
қадимдан қадрланиб келган олийжаноб фазилатлари, азалий анъаналарини намоён этиб келмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан Жалақудуқ туманида ифторлик дастурхонлари ёзилди. Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ҳикматилло Латипов "Қутаъйба ибн Муслим" зиёратгоҳида худди шундай ифторлик дастурхони атрофида давлатимиз раҳбарининг рўзадорларга йўллаган табригини эшиттириб, юртимизга тинчлик
хотиржамлик, халқимизга улуғ кунларда сабри жамил ва деҳқончиликларга барака сўради.