АҲОЛИНИНГ ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Ходжаева Басида томонидан туман аҳолисидан газ таъминоти масалалари бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан суюлтирилган газ баллонларини белгиланган муддатларда етказиб беришда кечикишлар кузатилаётгани, шунингдек, Face ID тизими орқали газ олиш учун зарур бўлган пластик ID-карталарнинг етишмаслиги билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Мурожаатларда қайд этилган ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, аҳолига газ етказиб беришдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, таъминотни белгиланган график асосида ташкил этиш ҳамда фуқароларга зарур пластик карталарни ўз вақтида етказиб бериш юзасидан тегишли масъуллар билан муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини қонуний ва ижобий ҳал этиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш масалалари назоратга олинди.