Yangiliklar

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Навбатдаги сессияда қуйидаги кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди:

- “Ўзбекистон – 2030” ҳаракатлар стратегияси режасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш тўғрисида;

- Навоий вилояти бўйича 2025 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун айрим солиқларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида, қўлланиладиган коэффициентлар,
мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- Навоий шаҳридаги "Янги Навоий шаҳарчаси" нинг ишлаб чиқилган мастер-режа лойиҳаси тўғрисида;

- “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси асосида вилоят ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган авария ва таъмирталаб кўприкларни реконструция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

Slide 1 of 1