Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши депутати Ҳ.Аманбаева "Наврўз" маҳалласида яшовчи кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бор оила фарзандларига меҳр ва эътибор рамзи сифатида "Янги Сирдарё" газетасининг янги сонлари ва бадиий китоблар жамланмасини совға қилдилар.
🔹 Бу нафақат моддий эмас, балки маънавий кўмакдир.
🔹 Ҳар бир китоб боланинг дунёқарашини кенгайтиради, қалбини бойитади.
Депутат Ҳ.Аманбаева томонидан тақдим этилган ушбу совғалар болажонларнинг юзида табассум, қалбларида эса ишонч уйғотди.
📖 Китоб ўқиган авлод – порлоқ келажак пойдеворидир!