Учрашув давомида депутат аввало шаҳарнинг турли ҳудудларида яшовчи фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот қилди. Эътиборлиси, ҳар бир мурожаатга эътиборли ёндашилди, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, тегишли ташкилотлар билан биргаликда амалий чоралар кўриш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Аҳоли томонидан илгари сурилган масалалар орасида ичимлик суви, маҳаллий йўлларни таъмирлаш, ижтимоий хизматлар сифати, ёшлар бандлигини таъминлаш каби масалалар асосий ўринни эгаллади. Шунингдек, депутат маҳаллаларда аёллар фаоллиги ва уларнинг иқтисодий иштирокини кучайтириш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталди.
Мазкур учрашувлар нафақат муаммоларни ўрганиш, балки уларга амалий ечим топишга хизмат қилгани билан аҳамиятлидир.