Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат маҳаллада
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва эксперт гурухи томонидан ўрганилди.
янв.21
Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда ўтказилган 150-юбилей Ассамблеясининг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати”
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Маъруфжон Садриддинов “Соҳил” маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси билан учрашди.
янв.21
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
янв.21
Халқ депутуҳатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
янв.21
Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари Аралов Латифжон ва Садриддинов Маруфжонлар туман Кенгашининг 9-сессиясида кўрилган масала юзасидан ўрганиш ўтказди.
янв.21
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
янв.21
ОПЕК дастури доирасида Маъшал мфйда амалга оширилган ишлардаги камчиликларни бартараф этиди.
янв.21
Янгиқўрғон туманида худудларда долзарб ижтимоий соҳадаги муаммоларни ўрганиш ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ижтимоий объектлар ўрганиб чикилди.
Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда ўтказилган 150-юбилей Ассамблеясининг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати”

Бугунги кунда Янги Ўзбекистон феномени билан биргаликда Янги Марказий Осиё феномени ҳам вужудга келди. Янги Ўзбекистон ва Янги Марказий Осиёнинг меъмори Шавкат Мирзиёев эканлигини дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда ўтказилган 150-юбилей Ассамблеясининг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусидаги нуфузли тадбирда 200 га яқин мамлакат, 15 та кузатувчи давлат, 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларининг иштироки фикримизнинг яққол исботидир.

Анжуман иштирокчилари томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қилувчи парламентларни такомиллаштириш, қонунчилик соҳасида миллий ва хорижий тажрибаларни ошириб бориш, парламент дипломатиясини ва тинчликни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, ушбу нуфузли Ассамблеянинг юртимизда ўтаётгани Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва натижа бераётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофидир.

Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг айнан юртимизда ўтказилиши нафақат Ўзбекистонда парламентаризмни ривожлантириш жараёнининг муҳим саналари рўйхатига кирадиган тарихий воқеа, балки Марказий Осиёда парламент дипломатиясини ривожлантиришда янги босқич эканлиги айтиб ўтилди.

Тошкент парламент дипломатиясининг пойтахтига, бу йиғилиш эса глобал ҳамжамият дуч келаётган муаммолар, зиддиятлар ва низоларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатувчи намунага айланганлиги мамлакатимизда Юртбошимиз раҳбарликларида ўтказилаётган ислоҳотларнинг ва жаҳон миқёсидаги ташаббусларнинг жаҳон миқёсида эътироф этилишидир.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон Кенгаши котибияти мудири Мунисхон Эргашева