Аҳоли мурожаати натижасида Подшота сойи ўзанида ишлар олиб борилмоқда
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 2026 йил 2 октябрдаги VII-31-124-6-90-K/26-сонли қарори ижроси доирасида «Сой бўйи» маҳалласи, «Нурли ҳаёт» кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи Подшота сойи ўзанини тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
🔎 Мазкур масала аҳоли мурожаати асосида Кенгаш котибияти мудири Мунисхон Эргашева, доимий комиссиялар раислари, ҳудуд депутати ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилган эди.
Ўрганишларда сой ўзанига ўрнатилган сунъий бетон тўсиқлар сувнинг эркин оқишига халақит бериб, ёғингарчилик ва сел-тошқинлар даврида қирғоқларнинг емирилиши, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларига зарар етишига сабаб бўлаётгани қайд этилган.
✅ Масъул ташкилотларнинг хулосалари асосида қабул қилинган Кенгаш қарори билан сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, сойнинг сув ўтказиш ҳолатини ўрганиш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш масалалари белгиланган.
Айни пайтда қарор ижроси юзасидан амалий ишлар давом эттирилиб, сой ўзанини тозалаш ва сувнинг эркин оқишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
🤝 Ушбу ишлар аҳоли хонадонлари ва мавжуд инфратузилма объектларини сел-тошқин хавфидан муҳофаза қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
📌 Қарор ижроси Кенгашнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси назоратида.