Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди
янв.21
Фуқаронинг васийликка оид мурожаати ижобий ҳал этилди
янв.21
Сангистон кўчасини шағаллаш бўйича депутатлик сўрови
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
янв.21
«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
янв.21
Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
«Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 4-Мамай сайлов округидаги Қизилёзи маҳалласи аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди.
Мурожаатларда 2026 йил июль ойидан буён маҳалладаги оилавий шифокорлик пунктида тиббий хизмат кўрсатилмаётгани, ҳудуд аҳолисига патронаж ҳамширалари бириктирилмагани ҳамда фуқароларни тиббий базага киритишда сансалорликларга йўл қўйилаётгани билдирилган.
↗️ Депутатлик сўровида масъуллардан:
✔️ оилавий шифокорлик пункти фаолиятини атрофлича ўрганиш ва тўлақонли фаолиятини тиклаш;
✔️ ҳудуд аҳолисига патронаж ҳамшираларини бириктириш;
✔️ фуқароларни тиббий базага киритишдаги муаммоларни бартараф этиш;
✔️ камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва масъул ходимлар фаолиятига белгиланган тартибда баҳо бериш;
✔️ аҳолига узлуксиз, сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш сўралди.

✉️ Кўрилган чоралар ва муаммолар ечими юзасидан асосланган ёзма жавоб тақдим этиш талаб қилинди.