Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Оғир маҳаллаларда амалга оширилган ишлар
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги “АДОЛАТ”  СДП  депутатлик гуруҳи томонидан Янгиқўрғон туман Маданият маркази  томонидан   2025 йилда амалга оширилган  ишлар ва жорий йил режалари ҳамда   соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан Янгиқўрғон туман  Маданият маркази  директори  Н. Қирғизбоеванинг  ҳисоботини эшитилди
янв.21
Senatda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari raislari hamda hokimlar uchun o‘quv seminarlari davom etmoqda. (https://senat.uz/events/post-4600)
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло томонидан Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қабристонни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
янв.21
Президент Мурожаатномаси - амалий ҳаракатлар дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва кўп миллатли халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичидаги устувор йўналишлар, стратегик мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб берган муҳим сиёсий ҳужжат сифатида тарихий аҳамиятга эга.
янв.21
Янги йил — эзгулик ва саховат байрами! Янги йил байрами муносабати билан Ғовозон маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбири ташкил этилди. 🤝 Мазкур тадбир халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иброхимович ташаббуси билан амалга оширилиб, боқувчисини йўқотган ва ёрдамга муҳтож 35 нафар оилага 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ёрдам пакетлари топширилди. 📦 Ёрдамлар белгиланган тартиб ва шаффофлик асосида тарқатилди. ✨ Бу каби хайрия тадбирлари аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда байрам муносабати билан юртдошларимизга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга хизмат қилади. 👉 Келгусида ҳам эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар давом эттирилади.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
“Kuchli Kengash – hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyili amalda
янв.21
ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ — ТАЪЛИМ ВА МАСЪУЛИЯТ
янв.21
2025-йил 29 декабр куни соат 14:00 да Янгиқўрғон туман хокимлиги биносининг 3 қават кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўккизинчи сессияси ўтказилади. Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан бир қатор масалалар тингланиб, муҳим қарорлар қабул қилинади.
КЕГЕЙЛИ ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА М У Р О Ж А А Т И

 Ҳурматли фермерлар! 

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган
байрам табриги соҳамиз вакилларини руҳлантириб юборгани шубҳасиз. Эслайлик,
Президентимиз бундан етти-саккиз йил илгари етарлича қадрланмаган,
деҳқон-фермерларни
нг пахта етиштириб даромад кўрмаётганлигини алоҳида эътироф этиб, пахта
етиштириш бюджет ташкилоти ходимларининг мажбурий меҳнати эвазига амалга ошиши
ва ундан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганлигини таъкидлаб, келгусида бу
соҳада амалга оширилажак улкан мақсад ва режаларни белгилаб берган ва
энди фермер ҳам бой бўлади, деган эди. Бугун
айнан шундай кунлар келганига барчамиз гувоҳмиз. Зеро, авваллари бир гектар
пахта майдонидан 20-30 центнердан ҳосил олинган бўлса, бугун аксар
деҳқон-фермерлар ўртача 40-45 центнердан хирмон кўтармоқда.
 

Албатта, бу каби муваффақиятлар ўз-ўзидан қўлга киритилаётгани йўқ.
Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги ривожига қаратилаётган катта эътибор,
деҳқон ва фермерларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар туфайли салмоқли
ютуқларга эришиляпти.
 

Биргина мисол, бугун Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
аъзолари
сони 91,7 мингтадан ошди.
 

Ҳурматли фермер ва деҳқонлар!  

Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб
қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони омилкор деҳқон
ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари
раҳбарлари, соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли
меҳнатлари эвазига яратилди.
 

Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг
кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб
ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
 

2020
йилдан давлат
буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти бекор қилиниб, соҳада
босқичма-босқич бозор тамойиллари жорий этилди.
 

Фермер
хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан
эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни
ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда
биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.
 

Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла
топшириш кўпроқ манфаат келтираётганини биз фермерлар ҳис этмоқдамиз.
 

Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун
субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла
майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
 

 Бундан ташқари, ўтган йили ғаллани эрта экиб,
тезроқ униб чиққани ва соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш


ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар,
шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда,

“Эрта эккан – эрта ўради” деб бежиз айтмаганлигининг исботи тасдиқланди, бу
йил ҳар йилгидан мўл ҳосил етиштириш имконини берди.
 

Бу йилги табиат қийинчиликларига
қарамасдан, биз фермер


ва деҳқонлар томонидан республика бўйича
875 минг гектардан ортиқ майдонларда чигит қадаб, машаққатли меҳнатимиз эвазига
пахтадан мўл ҳосил йиғиштириб олишимиз зарур.
 

Барчамиз яхши тушунамизки, ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида кўплаб
синов ва қийинчиликларга қарамасдан, ердан мўл ҳосил етиштириш – бу чинакам
жасорат ва матонат намунасидир.
 

Халқимиз Сиздек миришкор фермерлар, моҳир сувчи

ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор


ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана
шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги
шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди.
 

Аслида бунинг замирида Сиз ва бизнинг фидойилигимиз
орқали
мамлакатимизнинг иқтисодиётига ҳисса қўшишдир. Шу муқаддас
заминда таваллуд ва тарбия топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи
инсон ўз давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган
жамият олдидаги бурчини адо этиши керакдир.
 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда
кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни
кенгайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
 

Халқимиз азалдан
тупроқни, сувни, табиатни муқаддас деб билган. “Бирни кессанг, ўнни эк” деган
доно мақол ҳам бежиз айтилмаган. Дарахт эккан одамга унинг савоби тегиб туради,
дейилган. Оилада фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган.
 

Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини
жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида Перизидентимизнинг махсус Фармонлари ҳам қабул
қилинган.
 

Азиз ва мўтабар
меҳнаткашлар!
 

Фермер хўжаликлари томонидан долзарб 40 кунликда дала
четларига тут, ток ва бошқа кўчатларини экишингизни ҳамда далангиз четларига ва
коллектор-дренажлар атрофига сабзавот, ошқовоқ экинлари экиб даромад олиш;
 

Республикамизда тут,
ток, тол, ёнғоқ ва бошқа кўчатлар эга бир ярим мингта кўчат етиштирувчи фермер,
деҳқон
хўжаликларида ва томорқа ер
эгалари билан ҳамкорликда ишларни ташкиллаштириш;
 

   

Slide 1 of 1