Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Оғир маҳаллаларда амалга оширилган ишлар
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги “АДОЛАТ”  СДП  депутатлик гуруҳи томонидан Янгиқўрғон туман Маданият маркази  томонидан   2025 йилда амалга оширилган  ишлар ва жорий йил режалари ҳамда   соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан Янгиқўрғон туман  Маданият маркази  директори  Н. Қирғизбоеванинг  ҳисоботини эшитилди
янв.21
Senatda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari raislari hamda hokimlar uchun o‘quv seminarlari davom etmoqda. (https://senat.uz/events/post-4600)
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло томонидан Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қабристонни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди
янв.21
Президент Мурожаатномаси - амалий ҳаракатлар дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва кўп миллатли халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичидаги устувор йўналишлар, стратегик мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб берган муҳим сиёсий ҳужжат сифатида тарихий аҳамиятга эга.
янв.21
Янги йил — эзгулик ва саховат байрами! Янги йил байрами муносабати билан Ғовозон маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбири ташкил этилди. 🤝 Мазкур тадбир халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иброхимович ташаббуси билан амалга оширилиб, боқувчисини йўқотган ва ёрдамга муҳтож 35 нафар оилага 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ёрдам пакетлари топширилди. 📦 Ёрдамлар белгиланган тартиб ва шаффофлик асосида тарқатилди. ✨ Бу каби хайрия тадбирлари аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда байрам муносабати билан юртдошларимизга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга хизмат қилади. 👉 Келгусида ҳам эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар давом эттирилади.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
“Kuchli Kengash – hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyili amalda
янв.21
ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ — ТАЪЛИМ ВА МАСЪУЛИЯТ
янв.21
2025-йил 29 декабр куни соат 14:00 да Янгиқўрғон туман хокимлиги биносининг 3 қават кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг ўн тўккизинчи сессияси ўтказилади. Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан бир қатор масалалар тингланиб, муҳим қарорлар қабул қилинади.
Оғир маҳаллаларда амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан оғир махаллаларни ҳудудларни комплекс ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган топшикларига асосан, худудларни ўрганиш,  “Мастер режа” лойиҳасини ишлаб чикиш доирасида вилоят Кенгаши депутати Дурдона Хатамова ҳамда Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Равшан Мамажоновлар томонидан Янгиқўрғон туманида жойлашган “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудидаги мавжуд инфратузилма объектлари, ижтимоий соҳа муассасалари, йўл-транспорт тармоқлари, муҳандислик коммуникациялари ҳамда ободонлаштириш ишларининг ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида ҳудудни янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда масъулларга тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 3