Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди
янв.21
Фуқаронинг васийликка оид мурожаати ижобий ҳал этилди
янв.21
Сангистон кўчасини шағаллаш бўйича депутатлик сўрови
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
янв.21
«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
янв.21
Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
«Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР БАНДЛИГИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР БАНДЛИГИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Уйчи туманида аҳолининг барча қатламларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги «EXCELLENT TILES» МЧЖда тикувчилик йўналишида, жумладан, қўлқоплар ишлаб чиқариш орқали ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича ибратли тажриба йўлга қўйилган.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев бошчилигида ишчи гуруҳи аъзолари корхонада яратилган меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш жараёни ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни касбга жалб этиш ва улар учун муносиб иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Шунингдек, корхона имкониятларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини янада кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

🌱 Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ўз қобилиятини намоён этиш ва жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаш ҳуқуқига эга.
Slide 1 of 1