Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди
янв.21
Фуқаронинг васийликка оид мурожаати ижобий ҳал этилди
янв.21
Сангистон кўчасини шағаллаш бўйича депутатлик сўрови
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
янв.21
«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
янв.21
Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
«Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
💧 ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЙЎНАЛИШИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

💧 ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЙЎНАЛИШИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев  аҳолига сифатли ва узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шу мақсадда туман ҳокими «Ғайрат оби ҳаёт» ичимлик суви таъминоти йўналишида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотида бўлди. Ташриф давомида ташкилотнинг иш жараёни, аҳолига кўрсатаётган хизматлари, ичимлик суви таъминоти ҳолати ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари ва аҳолига янада сифатли ҳамда қулай хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Масъулларга ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ масалаларни доимий назоратга олиш, мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш ва аҳоли мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

💧 Сифатли ва узлуксиз ичимлик суви — аҳоли саломатлиги, қулай турмуши ва фаровон ҳаётининг муҳим омили.

Slide 1 of 1