Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди
янв.21
Фуқаронинг васийликка оид мурожаати ижобий ҳал этилди
янв.21
Сангистон кўчасини шағаллаш бўйича депутатлик сўрови
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
янв.21
«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
янв.21
Маҳалладаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
янв.21
«Соҳил» маҳалласида аҳоли бандлиги ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
Қизилёзи маҳалласида тиббий хизматга оид мурожаатлар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Мурожаатлар ечими — аҳоли розилиги йўлидаги муҳим вазифа
янв.21
Тикувчилик орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
ОБОД МАҲАЛЛА

ОБОД МАҲАЛЛА
Эзгулик маҳалласида йўлларни яхшилаш ишлари давом этмоқда

Уйчи тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан Эзгулик МФЙдаги Уралов кўчасида йўлни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар 23-Эзгулик сайлов округи депутати M.Холмирзаева томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида кўчада олиб борилаётган ободонлаштириш ишларининг бориши, йўлнинг ҳолати ҳамда аҳоли учун яратилаётган қулайликларга эътибор қаратилди.

Ҳозирда кўчага шағал (шебень) ётқизилиб, сув сепиш ҳамда виброкаток ёрдамида зичлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар йўлнинг сифати ва мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган.

Обод ва равон йўллар — аҳолига қулай, хавфсиз ва муносиб ҳаёт муҳитини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Депутат томонидан мазкур ишлар сифатли ва белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши юзасидан ўрганиш ва назорат ишлари давом эттирилади.

Slide 1 of 1