Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Қорасув маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ўрганилди
янв.21
Қорасув маҳалласида қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Депутат ёшларнинг мурожаат ва ташаббусларини тинглади
янв.21
14-Тошкент сайлов округида хонадонбай ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутат ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади
янв.21
«Машъал» маҳалласида ёшлар билан ишлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
Моддий ёрдам масаласидаги мурожаат ўрганилди
янв.21
Ахборот-кутубхона марказига бино ажратиш масаласида депутатлик сўрови йўлланди
янв.21
Ўқувчилар билан жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида учрашув ўтказилди
янв.21
24 талик тавсия ижроси доирасида кўп қаватли уйларнинг лифтлари ва ертўлалари ҳолати ўрганилди
Ўқувчилар билан жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида учрашув ўтказилди

Ўқувчилар билан жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусида учрашув ўтказилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида жойлашган мактабда ўқувчилар билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мавзусида мулоқот ўтказилди.
Учрашувда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мактабдаги тартиб-интизомга риоя қилиш ҳамда салбий таъсирлардан огоҳ бўлиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида ўқувчиларга бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонлик, спорт ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқишни кучайтиришнинг аҳамияти тушунтирилди. Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш, шубҳали таклифларга ишонмаслик ҳамда муаммоли вазиятларда ота-она ва ўқитувчиларга мурожаат қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг масъулиятини ошириш, уларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Slide 1 of 1