Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
13-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Бешбулоқ маҳалласида моддий ёрдам масаласидаги мурожаат ўрганилди
янв.21
Мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
янв.21
48-сонли мактабда бола ҳуқуқларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
янв.21
32-сонли мактабда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди
янв.21
Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
янв.21
24 талик тавсия ижроси доирасида мактабда китоблар кўргазмаси ташкил этилди
янв.21
#Депутат назорати
янв.21
Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ўрганилди
янв.21
#Депутат фаолияти
Янгиқўрғон туманида ФХДЁ бўлими фаолияти ўрганилди

Янгиқўрғон туманида ФХДЁ бўлими фаолияти ўрганилди
«24 талик тавсия» ижросини таъминлаш ҳамда ҳафталик иш режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида Янгиқўрғон тумани Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) бўлими фаолияти ўрганилди.
Ўрганишда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутатлари М. Мақсудов ва Д. Хатамова, вилоят Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров ҳамда масъуллардан иборат ишчи гуруҳ иштирок этди.
Жараёнда фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ишлари ҳамда аҳоли учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, оилавий ажримларнинг олдини олиш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, ажрашиш ёқасида турган оилалар билан профилактик ишларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Ўрганиш якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан масъулларга фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда оилалар билан профилактик ишлар самарадорлигини кучайтириш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Slide 1 of 2