Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
#Депутат фаолияти
янв.21
Ёшлар_маслаҳат_гуруҳи
янв.21
АҲОЛИНИНГ БЕПУЛ ДОРИ-ДАРМОН БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Ёшлар билан мулокат
янв.21
ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ ВА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
КУЗГИ ДАЛА ИШЛАРИНИНГ БОРИШИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КЎКЁР МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
КУНЛИК ИШ РЕЖАСИ: МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ИЖРО НАЗОРАТИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов томонидан туман Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳоли уй-жой шароитини яхшилаш ва таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер тоифасини ўзгартириш, ишга жойлашиш ҳамда кредит мажбуриятларини тўлашда амалий кўмак олиш масалалари юзасидан мурожаат қилди.
Шунингдек, оилавий масалалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш, таълим контрактини тўлаш, уйларга эшик-дераза ўрнатиш, тадбиркорлик биноларини ҳужжатлаштириш, чиқинди хизматлари тўловлари ҳамда чорвачиликни ривожлантириш учун кредит олишга оид мурожаатлар тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли идораларга йўналтириш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишга кўмаклашиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.

Slide 1 of 7