ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Қораполвон маҳалласидаги кўприк орқали ўтувчи ичимлик суви тармоғи масаласи юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилган эди.
Мазкур депутатлик сўрови асосида туман сув таъминоти ташкилоти томонидан амалий ишлар бажарилиб, ҳудудга ичимлик суви тармоғи тортиб берилди.
Натижада аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви билан боғлиқ муаммо ижобий ҳал этилди.
📌 Депутатлик назорати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда.