КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ — ХОНАДОНБАЙ ИШЛАШДАН БОШЛАНАДИ Янгиқўрғон туманида аҳоли фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш ва оилаларнинг даромад манбаларини кўпайтириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов бошчилигида у сайланган 17-Қутлуғтол сайлов округидаги «Қутлуғтол» маҳалласида хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг турмуш шароити, мавжуд имкониятлари ва муаммолари ўрганилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни даромадли меҳнатга жалб этиш ва оилалар учун барқарор даромад манбаларини яратиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. 📌 Ҳар бир хонадон муаммосига — манзилли ечим!