МАКТАБДАГИ ШАРОИТЛАР ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 5–Заркент сайлов округи депутати Бўтаев Комилжон Охунович иш режаси асосида округ ҳудудидаги 30-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ўтказди. Ўрганиш давомида мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, иситиш тизими, кўмир ва бошқа зарур захираларнинг яратилгани, синф хоналари ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, депутат ва аҳоли ташаббуси билан бошланган ҳожатхона қурилишини сифатли якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш масаласи муҳокама қилинди. Масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатда охирига етказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.