ИНСОН ҚАДРИ — ЭЪТИБОР ВА ИМКОНИЯТДА Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 августдаги ПФ–173-сонли Фармонига асосан авф этилган шахслар билан учрашди. Учрашув давомида уларнинг бугунги турмуш шароити, бандлиги, мавжуд муаммолари ҳамда жамиятга мослашув жараёни билан қизиқилди. Мурожаатлари тингланиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмади. Улар билан самимий суҳбат ўтказилиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши, касб-ҳунар эгаллаши, ҳалол меҳнат қилиши ва жамиятнинг муносиб аъзоси бўлиши учун зарур кўмак ҳамда тавсиялар берилди. Таъкидланганидек, авф — инсонга янги ҳаёт бошлаш учун берилган катта имконият. Энг муҳими, ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, тўғри йўлдан бориш, қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва жамиятга фойдали инсон бўлиб яшашдир.