35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Фуқаролар мурожаатлари депутат назоратида
янв.21
Янгиқўрғонда замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди
янв.21
Маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди
янв.21
НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗЛАНИБ, АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Баркамол маҳалласида замонавий коттежлар қуриш режалаштирилмоқда
янв.21
«Мадад» ННТ вакили иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди
янв.21
ЙЎЛ МАДАНИЯТИ — ХАВФСИЗ ҲАЁТ ВА ХОТИРЖАМЛИК КАФОЛАТИ
янв.21
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ОЛДИДАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
янв.21
2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ҒАЛЛА ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР ХОНАДОНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ТУМАН ҚИЁФАСИГА МОС ЗАМОНАВИЙ КИРИШ АРКАСИ ЎРНАТИЛМОҚДА
ТУМАН ҚИЁФАСИГА МОС ЗАМОНАВИЙ КИРИШ АРКАСИ ЎРНАТИЛМОҚДА
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович туманнинг кириш қисми ҳисобланган «Баркамол» маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида туман қиёфасига уйғун, замонавий архитектура талаблари асосида барпо этилаётган янги кириш аркасини ўрнатиш жараёни кўздан кечирилди. Масъулларга қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажариш, белгиланган талабларга қатъий риоя этиш ва объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Баркамол» маҳалласи ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва байрамона безатиш бўйича амалга оширилаётган тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат томонидан ҳудуднинг ободлиги ва кўркамлигини таъминлаш, байрам тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда белгиланган барча ишларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Slide 1 of 4