35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҲАМКОРЛИКДА — ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ САРИ
янв.21
Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди
янв.21
ОҚТЕПА МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
янв.21
“ОҚТЕПА” МАҲАЛЛАСИДА ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
АҲОЛИ МУАММОЛАРИ КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИЛМОҚДА
янв.21
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ВА ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Аҳоли мурожаати ўрганилди
янв.21
Таълим муассасаларидаги реконструкция ишлари ўрганилди
янв.21
ТОМОРҚА ВА ЧОРВАЧИЛИК — АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ МАНБАИ
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ВА ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ВА ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
↗️Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши 6-Поромон сайлов округи депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округи ҳудудидаги «Нов» маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–209-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини ўрганди.
✍️Ўрганиш жараёнида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ҳамда солиқ инспектори томонидан аҳоли билан ишлаш, хонадонлар ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни манзилли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
↗️Айниқса, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш, эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан манзилли ишлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
↗️Шу билан бирга, маҳалла ҳудудидаги хонадонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш, ишсиз фуқароларни доимий ва мавсумий бандликка жалб этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
✏️Депутат томонидан маҳалла еттилиги аъзоларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, ҳар бир фуқаронинг муаммосига индивидуал ёндашиш, мурожаатларнинг ижросини назоратга олиш ва ечими кечикаётган масалалар бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
✍️Ўрганиш давомида аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ҳам қайд этилиб, уларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва вазифалар берилди.
Маҳаллада аҳоли билан манзилли ишлаш, муаммоларни жойида ўрганиш ва уларнинг амалий ечимини таъминлашга қаратилган депутатлик назорати ишлари изчил давом эттирилади.