35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
АҲОЛИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕҲҚОНОБОД МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
56-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
48-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
«ТИЛЛАТЕПА»ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ҲОЛАТИ ВА 2027 ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ИШТИРОКИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
янв.21
СОҲИЛ МАҲАЛЛАСИДА «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТУМАН ЙЎЛЛАРИДА ЯНГИ ҚИЁФА: ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ ЁРИТИШ ТИЗИМИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 5-Заркент сайлов округи депутати Бўтаев Комилжон Охунович томонидан ўзи сайланган округ ҳудудидаги Заркент маҳалласида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг турмуш шароити, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари, реабилитация воситалари билан таъминланиши, бандлигига кўмаклашиш ҳамда улар учун тўсиқсиз муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари талабларининг маҳалладаги ижроси муҳокама қилиниб, мавжуд муаммо ва эҳтиёжлар ўрганилди.
Фуқаролар билан мулоқот давомида уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, ҳал этилиши лозим бўлган масалалар тегишли масъуллар билан биргаликда кўриб чиқиш учун белгилаб олинди.
Ўрганишда аниқланган масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.